Спорт | 10:51 / 26.07.2017
15381
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси охир-оқибат «Ливерпуль»да бўлади

«Саутҳемптон» ҳимоячиси Виржил ван Дейк трансфер ойнаси якунига (31 август) қадар барибир «Ливерпуль»га ўтади. Бу ҳақда Sky Sports футболчиларга яқин манбага таяниб хабар берди.

Олдинроқ, «Саутҳемптон» нидерландиялик футболчини мавсумолди тайёргарлик учун Францияга борадиган футболчилар орасига киритмаганди. Бунга унинг жамоада тўп суришни истамаётгани ва ўзини қўйиб юборишларини сўрагани сабаб бўлган.

Июнь ойи бошида «Саутҳемптон» «Ливерпуль»нинг ван Дейк билан уларнинг рухсатисиз музокаралар олиб боргани учун АПЛ раҳбариятига шикоят хати билан чиққанди. Шундан сўнг мерсисайдликлар «авлиёлар»дан узр сўраган ва ортиқ бу ҳимоячига қизиқмасликларини билдирганди.

Эндиликда бу трансфер мавзусига яна қайтиладиган кўринади. Ван Дейкнинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар трансфер амалга ошса, нидерландиялик ҳимоячи дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид