Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жиддий ЙТҲ юз берди, икки инсон ҳалок бўлди
Миробод туманида 25 июль куни соат 16:30лар атрофида жиддий ЙТҲ юз берди. Қўйлиқ-3 мавзесида содир бўлган ҳодиса сабаб икки инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ёзмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, “Жентра” автомобили ҳайдовчиси юқори тезлик туфайли бошқарувни йўқотиб, қатнов қисмидан ташқарига чиқиб кетган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, автомобиль дарахтга бориб урилган. У тиклаб бўлмас ҳолатга келгани айтилмоқда.
Баъзиларнинг сўзларига кўра, “Жентра” тахминан соатига 120 километр тезликда ҳаракатланган.
Ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот ҳозирча берилмади.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026