Жамият | 16:40 / 27.07.2017
33931
1 дақиқада ўқилади

Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди

27 июль куни соат 10:31да Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Байроқтол кўчаси 102-уй манзилидаги «12-трест» қурилиш корхонаси механизация бошқармаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар берган.

«2017 йилнинг 27 июль куни соат 10:31да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига, Олмазор тумани, Байроқтол кўчаси, 102-уйда жойлашган «12-сонли Трест» МЧЖ Хўжалик ҳисобидаги механизациялаштириш бошқармасининг Ёқилғи мой маҳсулотларини сақлаш шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган. Ёнғинни ўчириш учун саккизта ўт ўчириш гуруҳи жалб қилинди», — дейилган хабарда.

Ёнғин бартараф этилган, жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида 2 та резервуарларда дизель ёқилғиси ҳамда 1 та контейнерли автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясида АИ-80 маркали бензин ёқилғиси ёнган. 

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

 

 

Мавзуга оид