Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Давлат тест синовлари ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳардаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида маълум қилинган.
Самарқанд шаҳар ҳокими Воҳид Раҳимовнинг 21 июлдаги фармойишига кўра, 2017 йил 1 август куни соат 06.00 дан 13.00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча тақиқланади:
- Амир Темур кўчасининг Шохруҳ Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Университет хиёбони кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчасигача бўлган оралиқ қисмида (икки томонида);
- Шоҳрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчасигача бўлган қисмида;
- Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчасигача бўлган қисмида;
- Руҳобод кўчасида ҳамда Регистон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчасигача бўлган қисмида;
- Лолазор кўчасининг Мирзо Улуғбек хиёбонидан Ҳаймар кўчасигача бўлган қисмида ҳамда Мирзо Улуғбек хиёбони атрофида;
- Нодирабегим кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Циольковский кўчасигача ҳамда Буюк Ипак йўли кўчасидан 14-сонли умумтаълим мактабидан кейинги 1-тор кўчагача бўлган қисмида;
- Фитрат кўчасининг Қадоқчилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Гагарин кўчасигача бўлган қисмида;
- Ибн Сино кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисмида (Бульвар-Аэропорт йўналиши бўйича ўнг томон қатнов қисмида);
- Даҳбед кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида;
- Гагарин кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида (коллеж томон);
- Ал-Хоразмий кўчасининг 51-умумтаълим мактаби олдидан ўтган қисмида;
















