Жамият | 16:53 / 31.07.2017
3030
1 дақиқада ўқилади

Sanofi фармацевтик компаниясининг даромади 10,4 фоизга қисқарди

Фото: Reuters

Франциянинг йирик фармацевтик копаниясининг 2017 йил 2-чорагидаги даромади 1 млрд еврони ташкил этди. Бу бир йил аввалги шу даврга нисбатан 10,4 фоизга кам демакдир. Компания ҳисоботида шу ҳақда сўз боради. 

Бироқ ҳисобот давридаги соф тушум 6,4 фоизга ўсиб — 8,6 млрд евродан иборат бўлган.

Вакциналар ишлаб чиқарувчи Sanofi Pasteur шохобчасининг тушуми бир йилда 26 фоизга ошиб, 1 млрд еврога етган. Қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларига қарши дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Diabète & Cardiovasculaire бўлими тушуми аксинча 15 фоизга пасайиб, 1,4 млрд еврони ташкил этган.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид