Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ давлат педагогика институтига ректор тайинланди
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига ректор тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Facebook'даги саҳифасида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги қарорига кўра, Ғофуржон Муҳамедов Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори этиб тайинланган.
Ғофуржон Муҳамедов 2006 йилдан 2015 йилнинг июлигача Ўзбекистон Миллий Университети ректори сифатида фаолият юритган. 2005-2006 йилларда Тошкент давлат педагогика университетига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги қарорига асосан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил қилинган эди.
Мавзуга оид
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
13:02 / 02.06.2026