Мирзиёев журналистлар ижодий уюшмасининг ўрни деярли йўқ эканини айтди
2017 йилнинг 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда маданият, санъат, адабиёт ва ОАВдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалар кўриб чиқилди. Йиғилишда барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда қатор идора, ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Видеоселектор йиғилишида иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, Президент журналистлар уюшмаси ва ёзувчилар уюшмаси фаолиятига тўхталиб ўтган. Ижодкорларнинг бугунги фаолияти қониқтирмоқдами, деган савол ўртага ташланган. Бугунги ижодий муҳитда турғунлик бор экани, жамият тафаккурининг эгалари бўлган адабиётчилар, санъатшунослар, уюшмалар яхши ишламаётгани айтилган. Адабиёт ва санъатнинг ёшлар тарбиясидаги энг катта куч экани таъкидланган.
Мирзиёев журналистлар ижодий уюшмаси ва ёзувчилар ижодий уюшмасининг ўрни деярли йўқ эканини айтган. Шиддат билан ўсаётган замонда улар ортда қолгани, интернет ва юқори технологиялар ривожланган пайтда фақат юқоридан келадиган буйруқларни бажариб юришгани таъкидланган.
Бундан ташқари, Президент Фанлар академияси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академиянинг фаолиятига тўхталиб ўтиб, Бадиий академияда 2003 йилдан бери сайловлар ўтказилмаганини айтди.
Шунингдек, давлат раҳбари бадиий кенгаш умуман ишламаётгани, оммавий ахборот воситаларида енгил-елпи қўшиқлар, клиплар, кинолар тақдим этилаётганини таъкидланган.
Мавзуга оид
10:20 / 17.08.2024
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
09:19 / 17.04.2024
Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириш таклиф этилди
07:20 / 02.03.2024
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
23:32 / 30.01.2024