Спорт | 18:45 / 03.08.2017
15886
1 дақиқада ўқилади

Неймар трансфери барбод бўлиши мумкин

Испания профессионал футбол лигаси (LFP, Ла Лига) Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубининг «Барселона» ҳужумчиси Неймар учун тўланадиган суммани қабул қилмоқчи эмас, деб ёзмоқда As нашри.

Манба берган хабарга кўра, Ла Лига 222 млн евро миқдоридаги тўловни молиявий фейр-плей талабларига жавоб бермаслигини маълум қилмоқда ва уни қабул қилмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» Неймар клубни тарк этмоқчи экани, лекин уни сотиб олмоқчи бўлган клуб унинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион евро товон пулини тўлиқ тўлаши керак бўлишини маълум қилганди.

«ПСЖ» эса молявий фейр-плей қоидаларини четлаб ўтиш мақсадида Неймарни клуб хўжайинига тегишли фонд орқали сотиб олишни режалаштирган. Шунингдек, Неймарни Қатар-2022 мундиали элчиси қилиб, бунинг учун тўланадиган суммани ўз шартномасини сотиб олишга кўндириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Мавзуга оид