Жаҳон | 09:04 / 07.08.2017
6829
2 дақиқада ўқилади

АҚШ махфий хизмати Трамп минорасидан трейлерга кўчиб ўтди

Фото: AP

АҚШ махфий хизмати Нью-Йоркдаги "Трамп-тауэр" биносидан Trump Organization билан ижара бўйича баҳс сабабли кўча трейлерига кўчиб ўтди. Бу ҳақда "Би-би-си" телеканали хабар бермоқда.

АҚШ президентларини ҳимоя қилувчи федерал агентлик АҚШ президенти Дональд Трампга қарашли бинода 2015 йилдан офис хоналарини ижарага олиб келаётганди. Бироқ  Trump Organization’да махфий хизмат ўзига бошқа жой топиши кераклиги айтилган.

Trump Organization матбуот котиби Аманда Миллернинг айтишича, узоқ ўйлардан кейин махфий хизмат бошқа жойни ижарага олиши фойдалироқ бўлиши ҳақида қарор қабул қилинган.

Махфий хизмат матбуот котиби Кэтрин Милхоаннинг айтишича, мос жойни қидириш давом этмоқда.

Трамп ўзига тегишли бинога президент бўлганидан кейин келмаган, бироқ унинг ўғиллари у ерда ишламоқдалар.

Хавфсизлик бўйича таҳлилчиларнинг фикрича, махфий хизматнинг кўча трейлерига кўчиб ўтиши агентлар ва президент оиласи ўртасида бино ичидаги радиоузатишни қийинлаштириши мумкин. 

Мавзуга оид