Жаҳон | 14:24 / 07.08.2017
6958
1 дақиқада ўқилади

Дубайдаги меҳмонхонада ёнғин юз берди

Дубайдаги Movenpick меҳмонхонасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Gulf News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ёнғин тезда назоратга олинган. Меҳмонхона маъмуриятининг хабар беришича, барча меҳмонлар хавфсиз жойга кўчирилди, ҳеч ким жабрланмаган.

Айни дамда барча туристлар ва меҳмонхона ходимлари бинога қайтиб киришган.

Аввалроқ Дубайда дунёдаги энг баланд бинолардан бирида ёнғин юз бергани хабар қилинганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид