Кўришингизни яхшилашга эҳтиёж сезасиз, лекин анъанавий жарроҳликдан қўрқасизми? Кўзингиз ичига тиғ киритилиши сизни хавотирга соладими? Кўзингизни оғриқсиз, кесмасиз, энг замонавий ва самарали усулда даволатмоқчимисиз?

У ҳолда SAIF-OPTIMA шифохонаси дунё офталмологиясидаги энг илғор технология, яъни FEMTOLASIK усулини Ўзбекистонда биринчи бўлиб хизматингизга ҳавола этади.
FEMTOLASIK – бу кесишни талаб қилмайдиган, тез, содда, хавфсиз ва юқори самарали операция усули бўлиб, дунёнинг энг замонавий кўз клиникалари, шу жумладан Тошкентдаги SAIF-OPTIMA шифохонасида катта муваффақият билан қўлланилиб келмоқда.

FEMTOLASIK усули 2 босқичдан иборат: аввал Femtosecond деб номланган лазер ёрдамида кўз шох пардасида микроскопик юзаки юпка қават ташкил этилади; сўнг эксимер-лазер ёрдамида чуқур қаватлар текисланиб кўришдаги нуқсон бартараф этилади. Ушбу усул кўзга ҳеч қандай жисмоний модда киритилишини талаб қилмайди. Ҳар иккала турдаги лазер нури айнан даволанаётган кўзнинг ҳолати ва талабларидан келиб чиқиб созланади ва мослаштирилади.

FEMTOLASIK усулининг устунликлари
Хавфсиз: операциядан сўнг оғриқ, яллиғланиш, кўз қуриб қолиши ва ҳ.к. каби асоратлар деярли кузатилмайди.
Тез: операция бир неча дақиқада тугатилади.
Қулай ва оғриқсиз: операция давомида ёки ундан сўнг кўзингизда оғриқ ёки бошқа ноқулайлик сезмайсиз.
Самарали: ҳатто энг оғир, аввал умидсиз деб ҳисобланган ҳолатларда ҳам юқори самарага эга.
Тез натижа: операциядан сўнг бир неча соат, ҳатто бир неча дақиқа ичида кўриш қобилияти тўла тикланади.
Қандай ҳолатларда қўлланилади










