Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга боради
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.
Арипов Чўлпон-Отада 15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссияларнинг навбатдаги йиғилишларида қатнашиш учун ушбу давлатга ташриф буюради.
Таъкидланишича, Қирғизистон бош вазири Сўронбой Женбеков ўзбек ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Вазирлар Маҳкамалари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ҳамда демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг навбатдаги йиғилишларига тайёргарлик жараёнини муҳокама этишган.
"Сиз ва Ўзбекистон делегациясини Қирғизистонда кўришдан хурсанд бўламиз", - дея таъкидлаб ўтган Женбеков.
Арипов Қирғизистонда жорий йилнинг октябрида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишга тайёрликни тасдиқлади. Шунингдек, у Қирғизистон томонига 3 август куни Иссиқкўл вилояти ҳудудида автофалокатга учраган ўзбекистонлик фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Женбеков эса Ўзбекистонга Ўшда 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ҳақидаги қарор учун миннатдорлик изҳор қилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026