Ўзбекистон | 12:15 / 08.08.2017
19732
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги шифокорларни ишга таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўш бўлган шифокорлик лавозимларига танлов эълон қилади. 

Танловда тиббиёт йўналиши бўйича бакалавр ва магистр дипломларига эга бўлган, муддатли ва сафарбарлик чақируви резервида ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедраси курсини тамомлаб, офицерлар захирасига киритилган, 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (эркак ва аёллар) иштирок этишлари мумкин. 

Мурожаат учун телефонлар: 291-59-02, 291-93-06.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид