18:53 / 08.08.2017
14664

Бахтиёр Ёқубов Содиқжон Турдиев ўрнида ЎзЛиДеПга раҳбарлик қилади

Бугун, 8 август куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 9-мажлиси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилган. 

«Кун» нашрининг ишончли манбаси хабар беришича, партия сиёсий кенгашининг ижроия қўмитаси раислиги Бахтиёр Ёқубовга юклатилган.

У бироз аввалроқ ўз аризасига биноан раисликдан озод этилган Содиқжон Турдиев ўрнида раис вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади.

Бу маълумотни партия вакили, Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам фейсбукдаги саҳифасида тасдиқлаган.

Бахтиёр Ёқубов 2005 йилдан буён ЎзЛиДеП ижро қўмитаси раисининг ташкилий-партиявий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Йиғилишда 12 июль куни парламент палаталари ва партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда мамлакат Президенти томонидан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан устувор вазфалар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, партиянинг эндиликда собиқ лидери Содиқжон Турдиев Андижон вилояти Жалақудуқ туманига ҳоким этиб тайинланди.

Top