Лавров: ИШИД вакиллари бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳидан келувчи таҳдид ҳеч қаерга йўқолмади, террорчилар бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.
«ИШИДдан келувчи таҳдид ҳеч қаерга йўқолмади, бу жиноий гуруҳ вакиллари бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда, жумладан, Россия ва Индонезияга яқин бўлган ҳудудларга ҳам», - деган у Индонезия ТИВ раҳбари Ретно Марсуди билан учрашувдан сўнг.
Унинг таъкидлашича, «шу нуқтаи назардан, Яқин Шарқ ва Африка шимолида сақланиб қолаётган вазият жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда, бу Суриядаги можарони ҳал қилиш ва терроризм билан кураш ишида бироз олға силжиш рўй берганига қарамай кузатилмоқда».
Аввалроқ ИШИД террорчилари яна Суриянинг Дайр аз-Зор шаҳрига ҳужум қилишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:32 / 23.10.2024
Россия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024