Исроил Ҳамасни девор қурилишига халақит қилмасликка чақирди
Исроил ва Фаластин ҳудудини туташтириб турувчи турли ерости туннелларни йўқ қилиш учун Исроил ҳукумати чегара-деворини қуришни эълон қилган эди.
Давом этаётган лойиҳа давомида Ҳамас гуруҳи ва Исроил ҳукумати ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келмоқда. Сешанба куни Ҳамас томонидан учирилган ракеталарга жавобан бир кун ўтиб, яҳудий ҳарбийлари ҳам Ғазога ҳаво зарбаларини берди. Оқибатда олти нафар фаластинлик жароҳатланди, деб хабар берган лагерда фаолият олиб бораётган шифокорлар.
Бугун, 10 август куни Исроил томони Ҳамасни девор қурилишида халақит қилмасликка чақирилган билан расмий баёнот берди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида қурилиши бошланиши режалаштирилган девор узунлиги 60 км бўлиб, энг сўнгги замонавий сенсор технологиялари билан жиҳозланади. Мутахассисларнинг айтишича, лойиҳанинг умумий қиймати 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг, у келгуси икки йил давомида қуриб битказилиши белгиланган.
Бундан аввал, Туркия ўзининг Эрон билан чегара ҳудудида ҳамда АҚШ қўшниси Мексика билан чегара-деворини қуришни эълон қилган эди.
Мавзуга оид
13:52 / 10.09.2024
Исроил Ғазо секторидаги гуманитар ҳудудга ҳаводан зарбалар берди
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
20:28 / 08.09.2024
Иордания ва Ғарбий Соҳил чегарасидаги отишмада исроилликлар ҳалок бўлди
18:50 / 08.09.2024