Жаҳон | 17:18 / 12.08.2017
8604
1 дақиқада ўқилади

Курдлар АҚШнинг чақириғига эътибор бермади: мустақиллик бўйича референдум санаси ўзгаришсиз қолади

Ироқ Курдистони ҳукумати мустақиллик бўйича референдум санасини ўзгартиришдан бош тортди. Бу АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг чақириғига қарамай юз берди.

Бу ҳақда Reuters курдларнинг юқори мансабли вакили Ҳошиёр Зебарийга асосан хабар қилди.

«Сана ўзгаришсиз қолди, 25 сентябрь, ҳеч қандай ўзгариш юз бермайди», - деган у.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Ироқ курдларидан жорий йил 25 сентябрда Курд мухтор вилояти мустақиллиги масаласида ўтказилиши режалаштирилган референдум санасини кечиктиришни сўраганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид