Инсон ҳавосиз яшай олмагани каби сувсиз ҳам ҳалок бўлади. Шунинг учун ҳам дарёлар сайёрамизнинг сув артериялари номини олган, биз имкон қадар уларни асрашга ҳаракат қиламиз. Бироқ табиат ҳар доим ҳам инсониятнинг қайғуси билан ҳисоблашиб ўтирмайди. Дунёнинг энг йирик дарёлари бир вақтнинг ўзида қутқарувчидан шафқатсиз қотилга айланиши мумкин, шу боис уларнинг ёнида доим эҳтиёт бўлган яхши. Don'tPanic энг хавфли дарёларга оид маълумоти билан бўлишди

Амазонка

Бу ерда чўмилиш - ўзингизни йўлбарс исканжасига отиш билан баробар. Амазонка сувлари жуда маккор, маҳаллий балиқлар эса инсонни даҳшатга тушириши аниқ. Бир ҳаракат билан одамларни иккига бўлиб ташлашга қодир анакондалар, улкан илонларни-ку гапирмаса ҳам бўлади!

Керн дарёси

Калифорниядаги бу дарё экстремал ҳордиқни хуш кўрувчи кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Кўпчилик бу сув ҳавзасининг тубида мангуга қолиб кетади... 2014 йилда 9 боладан иборат гуруҳ катталар ҳамроҳлигида бу ерга келиб, сувга ғарқ бўлган. 2017 йилда эса дарё саккиз кишини ўз домига тортди. 

Нигер

4180 км узунликка эга бу дарё қирғоқларидан тошиб кетганида атрофдаги ҳамма нарса вайрон бўлади. Шаҳарни ювиб кетади, қишлоқ хўжалик ерлари эса чириган ботқоққа айланади. 2010 йилда рўй берган сув тошқинидан кейин миллионлаб африкаликлар очликдан ҳалок бўлишган. 

Меконг

Меконгнинг узунлиги - 4350 км. Бу дарё Хитой, Лаос, Камбожа, Вьетнам, Бирма ва Таиланд орқали оқиб ўтади. Бутун дарё бўйлаб хавфли сиам тимсоҳлари сузиб юради. Меконгда тез-тез сув тошқинлари кузатилади: энг охиргиси 2000 йилда бўлиб, 130 кишининг ҳаётига зомин бўлган. 

Конго