Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google беларусь стартапини харид қилди
Google компанияси Беларуснинг AIMatter номли IT-стартапини харид қилди. AIMatter видео ва суратларни қайта ишлашга мўлжалланган Fabby иловасининг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бу ҳақида РБК хабар берди.
"Google дунёнинг 14 мамлакатидаги "энг яхши иловалар" рейтингида биринчи ўринни олган Fabby иловасининг ишлаб чиқарувчиси AIMatter стартапини сотиб олди", - дейилади компания хабарида.
AIMatter стартапига 2016 йилнинг ўртасида асос солинган. Унинг эгалари - Mail.ru'нинг собиқ вице-президенти Юрий Гурский ва Mail.ru'нинг «Хариталар» бизнес-бўлимининг собиқ раҳбари Юрий Мельничек.
AIMatter'нинг ҳаммуассисларидан бири Юрий Мельничек шунингдек MAPS.ME стартапи (телефон хотирасига юкланган хариталар асосида йўналишларни белгиловчи илова)нинг асосчиси ҳамдир.
"Жамоа (AIMatter) Google'га қўшилади, лекин ким айнан қаерга - изоҳ бера олмайман", - деган Мельник РБКга.
AIMatter стартапи нейрон тармоқлар асосидаги технологияни ишлаб чиққан, у реал вақт режимида мобил қурилмаларда видеолар оқимини қайта ишлаш имконини беради. Fabby фойдаланувчилар селфисини қайта ишлайди, суратдаги фонни белгилайди ва уни бошқасига алмаштириш имконини беради.
Томонлар шартнома суммасини ошкор қилишмаган, лекин Юрий Гурский Беларуснинг Tyt.by порталига шартномадан "жуда ҳам қониққани"ни таъкидлаган.
Мавзуга оид
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
09:00 / 01.06.2026