Ўзбекистон | 13:36 / 17.08.2017
10997
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун  мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузаковни қабул қилди. Бу ҳақда Uzbekistan24.uz хабар берган.

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, мамлакатлар ўртасида турли даражадаги алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан таъкидлади.

Суҳбат чоғида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Қозоғистон миллий мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг эзгу тилакларини етказди.

Сакен Жасузаков Ўзбекистонда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди ва Қозоғистон томони давлатларимиз ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Мавзуга оид