ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
7 нафар аёл ҳакам 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фаолият кўрсатади. Бу ҳақда ФИФА сайтида маълум қилинган.
Бу мусобақа аёл ҳакамлар ишлайдиган ФИФАнинг илк эркаклар мусобақаси бўлади. Уларнинг барчаси захира ҳаками сифатида фаолият кўрсатишади.
«Фикримизча, аёл ҳакамларни ФИФАнинг эркаклар мусобақаларига жалб этиш вақти келди. Ўтган йили улар баъзи расмий учрашувларда эркаклар билан бирга ишлашганди, ҳозир эса биз уларни мусобақаларда кўрмоқчимиз», деб айтган ФИФА ҳакамлик қўмитаси бошлиғи Массимо Бузакка.
Май ойида аёл ҳакам Бибиана Штайнҳаус Бундеслиганинг 2017/2018 йилги мавсумдаги учрашувларида бош ҳакамлик қилиши маълум бўлганди. Аввал у Германия чемпионатининг 2-дивизионида, 2011 ва 2015 йиллардаги аёллар жаҳон чемпионатлари ҳамда 2012 йилги Олимпия ўйинларида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
15:16 / 18.07.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади, Испания 3-ўринга кўтарилди
22:37 / 06.05.2024
ФИФА футзал миллий жамоаларининг рейтингини янгилади: Ўзбекистон жаҳонда 11-поғонага кўтарилди
22:22 / 03.04.2024
ФИФА футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросимини Самарқандда ўтказади
21:10 / 23.02.2024