Artel Technical School хусусий мактаби бўлажак ўз ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига барча қулайликларни яратиш мақсадида ҳамда уларнинг истакларини эътиборга олиб, таълим олиш учун тўлов анча пасайтирилгани ҳақида маълум қилади!

Ўз фарзандини 2017 йилнинг 25 августига қадар ўқишга ёздирганлар бутун йил давомида таълим олиш учун 25 фоизлик чегирма оладилар, яъни бир ойда 2 250 000 сўм. Эндиликда, нуфузли замонавий мактабда ўқиш шу даражада ҳамёнбоп бўлдики, таълим олиш жойини танлаш борасида шубҳаларга умуман ўрин қолмади. Бироқ, бу ҳали ҳаммаси эмас! Агарда, ота-оналар ўқув вақтидан сўнг рақс дарслари ҳамда каратэ машғулотларидан воз кечишса – таълим нархи янада тушади ва ойига 1 800 000 сўмни ташкил қилади.

Ҳаттоки мактабнинг энг жажжи тарбияланувчилари ҳам инновацион технологиялар, янги фанлар, кутилмаган янгилик ва ихтиролар билан ҳар куни иш олиб борадилар. “Фақатгина Artel Technical School”да 1-синфдан бошлаб робототехника – ривожланган давлатларда фаол тарзда ўрганилаётган, энг янги ва долзарб мактаб фанларидан бири бўйича машғулотлар олиб борилади.

Биринчи синф ўқувчилари ўйин шаклида дастурлаш, 3D-моделлаштиришни ўрганиб боришади, энг муҳими, мактабда математика, физика ва кимё фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

Artel Technical School ўқувчилари инглиз тилини фаол ўрганишади ҳамда ўқишнинг якунигача унда инглиз забон бўлган хорижлик дўстлар ва ўқитувчилар билан бемалол гаплаша олиш даражасига етадилар. Бундан ташқари, мактаб битирувчилари хорижий адабиётлар ва махсус адабиётларни осонлик билан ўқиши мумкин.

Битирувчиларда инглиз тилини билиш даражаси CEFR таснифи бўйича C1’га ёки Cambridge ESOL таснифи бўйича CAE’га тенг бўлади.

Artel Technical School ўқувчиларига мактабда «фаундейшен курси» (certificate of foundation studies) деб аталувчи курсдан ўтиш каби ноёб имконият тақдим этилади. Бу халқаро таълим дастури бўлиб, ундан муваффақиятли ўтган битирувчи жаҳоннинг деярли барча етакчи университетларига имтиҳонларсиз кириш кафолатини олади.

Юқори синфлардаги таълим биринчи навбатда ўқувчиларнинг профессионал кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган – улар нафақат лабораториялар ва мактаб устахоналарида, балки йирик саноат корхоналарида ҳам амалиётни ўтайдилар.