Фоторепортаж: АҚШда Қуёш қандай тутилди?
2017 йил 21 август куни АҚШнинг 14 штати аҳолиси тўлиқ Қуёш тутилишига гувоҳ бўлишди. Улар бу ҳодисани «Буюк Қуёш тутилиши» деб аташмоқда. Қуёш тутилиши Тинч океани соҳилларида бошланди. АҚШнинг кўплаб ОАВ ушбу табиат ҳодисасини жонли намойиш қилишди. «Газета.Ru» АҚШда Қуёш тутилишини қандай томоша қилишгани хусусида фоторепортаж тайёрлади.
Тўлиқ Қуёш тутилишининг энг юксак босқичи Орегон штати, 2017 йил 21 август
АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Меланья Трамп ва ўғли Бэррон билан Оқ уйда Қуёш тутилишини томоша қилмоқда
Орегон штати, Депо Бэйдаги Қуёш тутилиши
Лос-Анжелесдаги Гриффит обсерваториясида Қуёш тутилишини кузатиш
Орегон штати, Депо Бэйдаги Қуёш тутилиши
Полиция офицерлари Орегон штатидаги Қуёш тутилишини кузатишмоқда
Самолёт Вайоминг штатидаги Қуёш тутилиши фонида учиб ўтмоқда
Оқ уй ходимлари Қуёш тутилишини кузатишмоқда
NASA Небраска штатидан бевосита жонли эфирни йўлга қўйди
Жанубий Иллинойс университетида қиз Қуёш тутилишини томоша қилмоқда
Орегон штати, Депо Бэйдаги Қуёш тутилиши
Теннесси штати Гатлинбург шаҳридаги Қуёш тутилиши босқичлари
АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Меланья ва ўғли Бэррон билан Оқ уй ҳовлисида Қуёш тутилишини кузатмоқда
Кучук ҳам Теннесси штати Нэшвилл шаҳрида табиат ҳодисасига гувоҳ бўлмоқда