Ўзбекистон | 15:30 / 22.08.2017
9559
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ташкил этилди

Бугунги кунда Тошкент  шаҳрида 4 та янги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ташкил қилиниб, фаолияти йўлга қўйилаяпти. Булар “Мирзо Улуғбек кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” АЖ, “Олмазор кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” АЖ, “Чилонзор кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси, “Бектемир кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонасидир. 

Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги “Бинолардан фойдаланиш департаменти” давлат корхонаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди. 

Бундан ташқари, “Сергели кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси”, “Юнусобод кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” ва “Яккасарой кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхоналари дирециялари самарали фаолият олиб бормоқда. 

Анжуманда маълум қилинишича, юқорида кўрсатилган кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида қулай шарт-шароитлар ва қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда.

“Хусусан, бу ерда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни истаган тадбиркорлик субъектларига бино ва иншоотлар 10 йил муддатга ижара асосида тақдим этилади. Улар шартномада белгиланган инвестиция киритиш ва экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи ҳамда қўшимча иш ўринлари барпо этиш бўйича шартлар муттасил бажариб келинса, ижара шартномаси ўз-ўзидан яна 10 йил муддатга узаяди. Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг камида 30 фоизи экспорт қилинган корхоналар даромад ва мулк солиғини тўлашда имтиёзларга эга бўлади. 

Мавзуга оид