Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Россия қуролларини синовдан ўтказмоқда
Қатар мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад Ал-Атий «Интерфакс» агентлигига берган интервьюсида Доҳа Россиянинг баъзи қурол тизимларини синовдан ўтказаётганини маълум қилди.
"Биз ҳозир баъзи тизимларни синовдан ўтказяпмиз, ўйлашимча, улар Қатарга керак бўлади. Биз жуда кўп масалаларни муҳокама қилдик, аммо улар ҳақида очиқ гапира олмайман", - дея таъкидлади мудофаа вазири.
Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Қатар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка умид қилмоқда, айниқса Россияда ишлаб чиқарилган сўнгги технологиялар соҳасида.
"Россиядаги дўстларимиз билан муносабатларимиз яхши. Икки томоннинг мудофаа вазирлари ҳамкорлик қилишмоқда", - деди у.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026