Спорт | 12:20 / 24.08.2017
15886
1 дақиқада ўқилади

Месси учинчи бор ота бўлади

Фото: twitter.com

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг рафиқаси Антонелла Роккуццо яна фарзанд кутишмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Аргентиналик футболчининг рафиқаси айни вақтда ҳомиладор, энди футболчи учинчи бор ота бўлади.

Мессилар оиласида икки фарзанд бор – бир ёшдан ошган Матео ва 4 ёшли Тьяго. Учинчи фарзанд жинси аниқ эмас.

Охирги хабарларга кўра Месси каталонлар клуби билан шартномани узайтирмаяпти ва шартномаси якунлангач, Испанияни тарк этмоқчи.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид