Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Таиланд собиқ бош вазири Сингапурга қочиб кетди
Таиланднинг собиқ бош вазири Йинглак Чинават Сингапурга қочиб кетди. Бу у коррупция бўйича иш юзасидан қарор эълон қилинишига келмаганидан сўнг юз берган, деб ёзмоқда Independent нашри унинг тарафдорлари баёнотига асосан.
Йинглак Чинават 2011 йилда бош вазир лавозимини эгаллаган биринчи аёлга айланди. У гуруч гарови деб номланган дотация дастури билан боғлиқ коррупция ишида айбланмоқда.
У жума, 25 август куни судга келиши керак эди, бироқ буни қилмади. Унинг ҳимоячиси сўзларига кўра, Чинават қулоғидаги инфекция туфайли ўзини ёмон ҳис этган, шу сабабдан йиғилишни ўтказиб юборган.
Аввалроқ Таиланднинг коррупцияда айбланган собиқ бош вазирига ҳукм ўқиш кечиктирилгани хабар берилганди. Суд собиқ бош вазирни қарор ўқилишига келмагани учун ҳибсга олиш учун ордер берган.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026