Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Техасда табиий офат тартибини жорий қилди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп "Ҳарви" тўфони сабабли Техас штатида фавқулодда табиий офат тартибини жорий қилди. Бундан кўзланган мақсад зарурат пайдо бўлса зудлик билан федерал ёрдам беришни йўлга қўйишдир.
"Мен Техас штати губернатори сўровига мувофиқ, табиий офатни эълон қилишга доир ҳужжатни имзоладим. Бу федерал ҳукумат ёрдамини тўла кўринишда таъминлайди", — деб ёзган Трамп Twitter саҳифасида.
Президент бундан аввал довул қуршаб олган туманлардаги аҳолини маҳаллий ҳокимият органлари тавсияларини сўзсиз бажаришга ва хавфсизликда қолишга чақирган эди.
"Ҳарви" довули аллақачон 4 даражага етиб, Техас соҳилларида ҳукмини ўтказаётгани хабар қилинган эди. Унинг тезлиги соатига 210 кмни ташкил этмоқда. У Порт-Аранзас шаҳарчасига талофат етказишга улгурган.
Мавзуга оид
12:57
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:07
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:01