Жаҳон | 18:00 / 28.08.2017
5896
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги биринчи олмос биржаси иш бошлади

Фото: iStock

Indian Commodity Exchange биржаси дунёда биринчи бўлиб олмослар учун фьючерслар савдосини йўлга қўйди, дейилади ICEX материалларида.

Аниқлик киритилишича, сармоядорлар аввалига 1 қиротлик тошлар билан келишувни амалга оширишга муваффақ бўлишади, кейинчалик оғирлиги 0,3 ва 0,5 қирот бўлган бриллиантлар билан савдо йўлга қўйилади.

«ICEX’ни савдолар бошлангани билан табриклайман. Ишонаманки, янги биржа Ҳиндистон товар бозорининг янада ривожланишига катта ҳисса қўша олади», - дея маълум қилди Ҳиндистон қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларининг экспортига кўмак кўрсатиш Кенгаши раиси Правин Шанкар Пандия.

ICEX раҳбари Санжит Прасаднинг таъкидлашича, фьючерс савдоларини ишга тушириш олмос инвестицияларини шаффоф қилади, уларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига эса ўзларини хомашё нархларининг тебранишидан ҳимоялаш имконини беради.

Аввалроқ энг қимматбаҳо 10 олмос ҳақида маълумот берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид