Зарарли одатларга қарши “ақлли” билагузук яратилди
Олиб юрилувчи қурилмалар бозорига янги “ақлли” билагузук қўшилди. У эгасини зарарли одатлардан электр токи ёрдамида чеклаб туришга қаратилган, деб хабар бермоқда Mashable.
Билагузук Pavlok Electro Wristband деб номланди, у шартли рефлексларни ўрганган олим Иван Павлов шарафига қўйилганидан дарак беради. Билагузук ишлаб чиқарувчилари унинг эгаларига зарарли одатларга мойиллик пайдо бўлганда махсус тугмачани босишни таклиф этишмоқда. Шундан сўнг унча кучли бўлмаган электр токи зарбаси юз беради. Натижада кейинчалик аниқ хатти-ҳаракатни оғриқ билан боғловчи рефлекс ишлаб чиқилиши лозим, у зарарли одатни енгишда қўл келади.
Ўзига ток билан зарба беришга тайёр бўлмаганлар учун эса енгил режим мавжуд бўлиб, унда билагузук тебранади ва товуш сигналини чиқаради.
Жорий йилнинг февралида тақинчоқ ўрнини боса олувчи "ақлли" диктофон – Senstone ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:32 / 27.09.2024
Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди
14:59 / 15.02.2024
Реалликка кўчмаган афсона – сув билан ҳаракатланадиган машина ихтирочиси қотиллик қурбони бўлганми?
18:15 / 21.10.2022
Аватар робот, даволовчи нимча, буткул яроқсиз тупроқдан ҳосил олиш — ўзбек ёшларининг янги ишланмалари
12:06 / 10.07.2022