Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳарви” чоршанба куни Канадага етиб боради
“Ҳарви” довули кучсизланганидан сўнг пайдо бўлган тропик пўртана Канаданинг Атлантика океани қирғоқларига чоршанба ёки пайшанба куни эрталаб етиб боради. Бу ҳақда Канада довулларни кузатиш бўйича марказдан хабар беришган.
Табиий офатнинг асосий зарбаси Янги Шотландия, Ньюфаундленд ва Лабрадор вилоятларига тушади. "Пўртана ўзи билан кучли ёмғирларни олиб келади, улар катта тезликдаги шамоллар билан бирга кузатилади", - дея огоҳлантиришган иқлимшунослар.
АҚШнинг Техас штатига шанбага ўтар кечаси ёпирилган "Ҳарви" довули Қўшма Штатларда сўнгги 12 йилдаги энг кучлисига айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат туфайли 10 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик довул тропик пўртана даражасига қадар кучсизланди.
Аввалроқ АҚШнинг яна бир штатида “Ҳарви” туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилингани хабар берилди.
Мавзуга оид
11:19
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026