EVO компанияси барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклашга ва фақатгина табриклаш билан чекланмай, балки турли интернет имкониятлари билан мукофотлашга қарор қилди! EVO халқимиз томонидан нишонланадиган байрамларнинг ҳеч бирига бефарқ эмас ва яна бир бор барча абонентлар учун кутилмаган янгиликларни тайёрлайди!
EVO талабалар учун нима таклиф қилади?
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳаётнинг талабалик йиллари босқичи, ёш авлод йўлидаги энг қийин босқичлардан биридир! Бу муддат осон бўлмаган даврлардан бири бўлиб, бунда ҳамма нарсага улгуриш учун қўллаб-қувватлаш ва кўп миқдордаги вақт керак бўлади.
Диплом ишлари, тадқиқот лойиҳалари, ҳисоблаш лаборатория дастурлари, сўнгги илмий ютуқлар, технологик тараққиёт бўйича барча маълумотларни ҳозирги кунда интернетдан топиш ва самарали таълим олиш жараёнида қўллаш анча осон. Лекин ҳаммада ҳам бундай имконият мавжудми?
EVO ТОМОНИДАН ўтказилган сўров натижалари
EVO томонидан кичик сўров ўтказилди ва айнан уйида, яқинлари ва қадрдонларидан узоқда таҳсил олаётган ва қийинчиликларни тўлалигича мустақил равишда енгиб ўтишга ҳаракат қилаётган бошқа шаҳарлардан келган талабаларга қийинроқ эканлигини аниқладик.
Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, тўлиқ маълумот олиш билан боғлиқ муаммолар кўпинча интернетга кириш билан боғлиқ, мана, нима учун:
- Ҳар бир талабалар ётоқхонасида интернет мавжуд эмас;
- Талабалар ётоқхонасида шахсий кабелли провайдерни улашнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ;
- Талабалар учун мобил Интернет ҳеч ҳам ҳамёнбоп ҳисобланмайди;
- Интернет-кафега ташриф буюриш вақт ва маблағ томонидан чекланган.
Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш ғояси

EVO гуруҳининг 65 фоизи - бу ўзи яқиндагина университетларни битирган ва ўз фаолиятини бошлаган ёшлардир. Уларнинг ғоялари ва фикрлари шарофати билан, айнан улар ўз ҳаёт йўлларида дуч келган қийинчиликлар сабабли улар - компаниянинг асосий ҳаракатланувчи кучлари, EVO провайдери янги ижтимоий лойиҳасини ишга туширишга қарор қилди: “Талабалар учун интернет – UNIMATE”!
Ушбу EVO лойиҳаси пойтахтга бошқа шаҳарлардан келган ва пойтахтимиздаги талабалар ётоқхоналарида яшовчи талабалар учун махсус яратилган.
















