Тузни кўп истеъмол қилишнинг энг асосий хавфи маълум қилинди
Финляндиядаги саломатлик ва фаровонлик Миллий институти профессори Пекка Йоусилахти Европа кардиологлар жамиятининг анжуманида тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қандай хавф туғдириши мумкин экани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Independent хабар берган.
Йоусилахти ва унинг ҳамкасбларининг кўрсатишича, бир суткада 13,7 граммдан кўпроқ тузни истеъмол қилиш юрак етишмовчилиги ривожини икки баробарга оширади.
12 йил давомида олиб борилган тадқиқотда 4,5 мингдан ортиқ 25-64 ёш оралиғидаги эркак ва аёллар қатнашди. Туз истеъмоли ҳажмини аниқлаш учун пешоб таҳлилидан фойдаланилди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ҳар куни 5 граммдан ортиқ туз истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Қайд этилишича, бир суткада истеъмол қилинаётган туз ҳажмини беш граммга қадар камайтириш ҳар йили тахминан 2,5 миллион ўлим ҳолатининг олдини олади. Ташкилот маълумотларига кўра, сайёрадаги барча инсонларнинг ярмидан кўпи ҳар куни 80-140 фоизга кўпроқ хлорид натрийни истеъмол қилади.
Аввалроқ кўп миқдордаги туз инсон миясига салбий таъсир кўрсатиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
10:33 / 02.11.2024