00:44 / 31.08.2017
13620

2 миллионга яқин зиёратчилар Саудия Арабистонида ҳаж амалларини бажаришга киришди

Фото: РИА "Новости"

Жаҳоннинг турли давлатларидан келган 2 миллионга яқин мусулмон зиёратчилар чоршанба куни Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларда беш кунлик ҳаж амалларини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони қироллиги муншиоти маслаҳатчиси Алиуш аз-Зиёдий ўзининг Twitter микроблогидаги аккаунтида.

«Саудия арабистонига келган хорижлик зиёратчиларнинг аниқ сони 1,958 минг кишини ташкил этмоқда», — деб ёзган аз-Зиёдий. Саудия Арабистони статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан бу йил зиёратчилар сони 32 фоизга ошган. Ҳажда 168 миллат ва элат вакиллари, жумладан Қатар ва Эрондан ҳам зиёратчилар иштирок этишмоқда.

Саудия Арабистонига ҳаж қилиш учун улар учун қуруқликдан очиб берилган чегарадан 1350 нафар Қатар фуқароси келган. Қатар ҳукумати ҳажга машинада боришни истамаган зиёратчиларни олиб келиш учун Саудия самолётларига қўнишга рухсат бермаган, гарчи Саудия қироли зиёратчилар учун қамални вақтинчалик бекор қилган эса-да.

Бу йил ҳаж амалини бажариш учун келган энг қари инсон — Индонезиядан келган Маряҳ хоним Марғоний Муҳаммадир. 

Ҳаж давомида хавфсизликни таъминлаш учун Саудиянинг 100 мингдан ортиқ хавфсизлик ходимлари камарбаста бўлиб туришибди. Зиёратчиларни даволаш учун очилган шифохоналарда 1,5 мингдан зиёд шифокорлар хизмат қилишмоқда.

Top