Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар берди ЎзА.

Уларда давлат раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган. 

Хусусан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг мактубида шундай дейилади:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Жаноби Олийлари! 

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига Мустақиллик куни муносабати билан ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этиш менга катта мамнуният бағишлайди. 

Биз буюк орзу-умидлар билан бирга, турли талотўплар даврида яшаяпмиз. Мен бу йилни бутун жаҳонда тинчликни таъминлашга даъват билан бошладим. Инсоният интилаётган барча неъматлар – қадр-қиммат, одил судлов, тараққиёт ва фаровонлик бевосита тинчлик билан боғлиқ. Бу қадриятлар БМТ Низомида мустаҳкамлаб қўйилган ва бизни бирлаштириб туради. 

Сизнинг байрам қувончингизга шерик бўлар эканман, БМТнинг кўп миллатли ташкилот экани бутун жаҳонда бир-биридан узоқлашиш ҳодисаси кузатилаётган бир пайтда умумий саъй-ҳаракатларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани, умуман, инсонийлигимизни белгилаб бераётганини таъкидламоқчиман. 

Ушбу қутлуғ кунда Сиз раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон БМТни мустаҳкамлаш, барчага тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни янада фаоллаштиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонаман. 

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз. 

Антониу Гутерриш,
БМТ Бош котиби” 

* * *

“Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Президент Жаноблари!