Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада теракт тайёрлашда гумонланиб ушланган шахс ўзбекистонлик. У иқрор бўлди
Муродбек Қодиров Москва шаҳрида 1 сентябрь куни терактларга тайёргарлик кўриш бўйича ўз айбини тан олди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Мен айбни тан оламан... Мен айбдор эмасман, афсусдаман”, - деган у Москванинг Мешчанск судида.
Қодиров Ўзбекистондан экани, Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтгани, турмуш ўртоғи ва фарзанди борлигини айтган. У Москвага 10 март куни келган, шу ерда яшаб, ишлаган.
Суд Россия Федерал хавфсизлик хизматининг мурожаатини қаноатлантирди ва Қодировни ҳибсга олди. Тушунтирилишича, айбланувчи яшириниши ва қонунларга зид фаолиятни олиб боришда давом этиши мумкин.
Кеча Москва ва Москва вилоятида 1 сентябрда терактлар содир этмоқчи бўлган шахслар ушлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026