Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brexit ҳеч қачон амалга ошмаслиги ҳам мумкин
Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши (Brexit) асосий ички партиялар ўртасидаги тушунмовчиликлар туфайли ҳеч қачон амалга ошмаслиги ҳам мумкин. "Либерал демократлар" партияси етакчиси Винс Кейбл шундай фикр билдирди, дея маълум қилади Financial Times.
"Ўйлашимча, Brexit ҳеч қачон амалга ошмаслиги ҳам мумкин", - деди Винс Кейбл ва бундай сценарий ривожини мавжуд "асосий ички партиялар ўртасидаги танглик" билан изоҳлади.
Бундан аввал The Daily Telegraph Буюк Британияда ҳукмрон Консерватив партиядаги евроинтеграция тарафдорлари ЕИ таркибидан чиқиш доирасида умумевропа қонунчилигининг бекор қилиниши тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида хабар берганди. Маълумотларга кўра, камида олти консерватор-депутат ўзининг сиёсий рақибини қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиб, улар Brexit ҳақидаги қонун лойиҳасинининг асосий қисмига қарши чиқмоқда.
Лондон ва Брюссель ўртасидаги расмий музокаралар 19 июнь куни Бельгия пойтахтида бошланди. Ушбу музокаралар 2018 йилнинг ноябрига қадар давом этиши кўзда тутилган. Келишувга кўра, Буюк Британия 2019 йилнинг март ойи охиригача Евроиттифоқни тарк этиши керак.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026