Жаҳон | 10:15 / 05.09.2017
36288
3 дақиқада ўқилади

БРИКС: долларсиз келажак сари

Фото: Reuters

Хитой ўзининг ҳозирги ва бўлғуси ҳамкорлари учун камалак рангларни намойиш этишда давом этмоқда. ХХРнинг Сямэн шаҳрида бўлиб ўтаётган БРИКС саммитида келгуси ўн йиллик «олтин йиллар» деб эълон қилинди. Инвестициялар ўсади, иқтисодит «кўк» ва «яшил» бўлади, мамлакатлар ўзаро ҳисоб-китобларда миллий ҳамда криптовалюталарга ўтади. Ипак йўли эса Пекиндан Берлингача чўзилади. Мамлакатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш учун БРИКС телеканалини ташкил этиш ғояси ҳам илгари сурилди. Бу ҳақда Газета.ру сайтида таҳлилий мақола эълон қилинди.

5 та энг йирик ривожланаётган мамлакатлар саммити «БРИКС: ёрқин келажак учун мустаҳкам ҳамкорлик» шиори остида бўлиб ўтмоқда. Албатта, саммит давомида шиорнинг хитойчадан таржимасига тузатишлар киритилди ва эндиликда у «БРИКС: булутсиз келажак учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш» деган кўринишга келди. 

БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР - БРҲХЖ) аъзоларининг ҳамкорлиги нақадар мустаҳкамлигини исботлашга зарурат йўқ. Айтиш мумкинки, Доклам платосидаги Ҳиндистон-Хитой чегара зиддияти саммитнинг ёрқин ўтишига халақит бермади. 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ХХР раиси Си Цзиньпин таклифини қабул қилиб, Сямэнга келди. 

Келгуси 10 йилликни тўғри маънода «олтин давр» бўлади, дейиш мумкин. Хитой тараққиёт учун млрдлаб доллар сармоя киритади, долларнинг ўзи эса криптовалютага алмашади. Ядро каллакли ракеталарнинг назоратсиз парвозларига йўл қўйилмайди: БРИКС етакчилари «КХДР томонидан ўтказилган ядро синовини қоралаб», бу каби муаммоларни, саммитнинг якуний декларциясида қайд этилганидек, тинч йўл билан ҳал этишга чақиришди. 

Шу билан бирга, келаси 10 йилда БРИКС давлатлари иқтисодиёти ҳам тубдан ўзгаради. У бир вақтнинг ўзида «кўк» ва «яшил» тусли бўлади. «Яшил иқтисодиёт» — бу муқобиил энергетика ва энергия тежамкор технологияларни англатса, «кўк иқтисодиёт»да — биотехнологиялар, денгиз туризми, сув хўжалиги (хусусан, балиқчилик ёки денгиз карами етиштириш) тушунилади.

БРИКС, шунингдек, долларга қарамликка барҳам беришни режалаштирмоқда. Албатта, бу жараён аста-секинлик билаан босқичма-босқич ўтказилади. Бунда дастлаб БРИКС ва БРИКС+ мамлакатлари (Миср, Гвинея, Мексика, Тожикистон ва Тайланд) билан ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечилади. Бу жараёнда юань ва бошқа валюталар, жумладан криптовалюталардан фойдаланиш имконияти кенгаяди. 

Мавзуга оид