Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Венесуэла мухолифати билан учрашди
Фото: AP
Франция президенти Эммануэль Макрон Парижда Венесуэла мухолифати билан музокаралар ўтказди, дея хабар қилинди Елисей саройи сайтида.
Таъкидланишича, Венесуэла делегациясига миллий ассамблея (парламент) раиси Хулио Борхес бошчилик қилган.
«Учрашув мамлакатда кузатилаётган жиддий сиёсий ва гуманитар инқироз ҳақида фикр алмашиш имконини берди», - дейилади хабарда.
Макрон Венесуэла мухолифатчилари билан мулоқотда «мухолифатга нисбатан қабул қилинган репрессив чораларни қоралаб, ҳуқуқий давлат принциплари ва Венесуэлада соғлом демократик жараён бошланиши ғояси тарафдори эканини маълум қилган».
Унинг сўзларига кўра, Париж Венесуэла ҳукуматидан сигналлар келмаётгани шароитида, рўй берган ҳолатга жавобгар бўлган шахсларга нисбатан чораларни Европа даражасида муҳокама қилишни бошлаш ниятида.
Шунингдек, Макрон бу сиёсий ва гуманитар инқирознинг асосий қурбонлари бўлаётган венесуэлаликларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ҳақида гапирган.
Аввалроқ Венесуэлада нефть билан боғлиқ 200 млн долларлик ўғирлик ҳолати тергов қилинаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
21:07 / 30.03.2026
Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этиб, халқаро турнир ғолиби бўлди
11:48 / 19.03.2026