Мустақиллик олдидан 48 та туҳфа
Куни кеча барча қулайликларга эга, замонавий ва миллий меъморчилик анъаналарини ўзида уйғунлаштирган, кўркам ва шинам “Ёшлар” уйларига кўчиб ўтган ёш оилалар сони яна 48 тага кўпайди. Фарғона шаҳрининг “Янги йўл” МФЙда қад ростлаган янги “Ёшлар” уйи мустақилликнинг 26 йиллик тўйи олдидан ёш оилаларга ажойиб байрам туҳфаси бўлди. Гўзал Охунова “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси, шунингдек бир қатор Республика танловлар ғолиби. Мазкур “Ёшлар” уйларидан бири унга ҳам насиб этди.
Мазкур тўрт қаватли турар жой биноси “Фарғона тарққиёт қурилиш сервис” МЧЖ қурувчилари томонидан 5 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилди. Ундаги 2 ва 3 хонали хонадонларда ёш оилалар учун барча зарур қулайликлар мужассам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган. Ана шундай шинам хонадонлардан бири спортнинг муайтай бўйича халқаро мусобақлар ғолиби Иқболжон Асқаровага ҳам насиб этди.
48 хонадолардан яна бири она-тили ва адабиёт фанидан Республика фан-олимпиадасида фахрли ўринни қўлга киритган Иномжон Нишоновга ҳам насиб этди. Иномжон учун мустақилликнинг 26 йил тантанаси қўшалоқ байрам бўлди, десак муболаға бўлмайди. Августнинг 3-санасида унинг хонадонида қизалоқ дунёга келган бўлса, 23-санада эса унга “Ёшлар” уйи топширилди.
Шу ўринда қайд этиш жоиз, айни пайтга қадар вилоятда ипотека кредити асосида давлат мукофотлари билан тақдирланган, нуфузли халқаро ва мамлакат танлов ҳамда фестивалларида ғолиб бўлган, фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган ёш оила вакилларига “Ёшлар” уйлари берилди. Яқин кунларда Марғилонда барпо этилган яна бир 32 хонадонга мўлжалланган “Ёшлар” уйи фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Аҳрор Зиё, Фарғона
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024