5 сентябрь куни жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби расман амалиётда бошланди. Бу ҳақда Kun.uz'га Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берган.
Унга кўра, харидоргир чиройли давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича avtoraqam.uzex.uz сайти орқали ўтказиладиган аукционда сотилиши маълум бўлди. Аукционда рақам белгилари I, II, III тоифаларда ҳамда Тошкент шаҳри учун ишлаб чиқарилган алоҳида оширилган ставкалар бўйича лотга қўйилади. Дастлабки аукционда иштирок этиши кўзда тутилган рақамларнинг бошланғич оширилган ставка бўйича нархи қуйидагича белгиланган.
Тошкент шаҳридаги 01 рақам партияси остида
I - тоифада 27 жуфт (сериядаги сон) 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 100 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 130 бараварида этиб белгиланди.

II - тоифада 19 жуфт (сериядаги сон) 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 080, 090, 077, 101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 70 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 100 бараварида этиб белгиланди.

III - тоифа 19 жуфт (сериядаги сон) 011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 50 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 80 бараварида этиб белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги маҳаллий рақам партияси остида
I - тоифада 27 жуфт (сериядаги сон) 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999 - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 70 бараварида, бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бошланғич нархи ЭКИҲ 100 бараварида этиб белгиланди.



















