Олий Лигада бугун 4та учрашув ўтказилди. Аввалига «Нефтчи» «Бухоро»га ўз уйида ютқазган, Абрамов жамоаси бу мағлубиятдан кейин оғир аҳволда қолган, Улуғбек Бақоев бошқарувидаги «Бухоро» эса иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашганди.

Самарқандда «Динамо» «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди. Бу учрашув ўйинга тайёр бўлмаган стадионда ўтказилди ва мухлислар ўйинда гол кўришмади - 0:0.

Бу дурангдан кейин самарқандликлар жамоаси 21 очко билан 12-ўринда қолмоқда, «Қўқон-1912» 34 очкоси билан учинчи ўринда.

Турнинг яна бир учрашуви «Обод» ва «Сўғдиёна» ўртасида кечди. Учрашув жиззахликлар жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Сўғдиёна» сафида Санжар Рашидов, «Обод»да эса Элбек Равшанов иккитадан гол уришди.

Бу ғалабадан кейин жиззахликлар турнир жадвалидаги ҳолатини бироз яхшилаган, жамоа «Шўртан»ни қувиб ўтиб, 21 очкоси билан 13-ўринга кўтарилган, «Обод» амалда лигани тарк этиб бўлган, 20 учрашувда 9 очко ва охирги ўрин.

«Навбаҳор» сафарда «Машъал»га енгилди - 1:2. Наманганликлар бу мағлубиятдан кейин 2004 йилдан бери давом этиб келаётган Муборакдаги ғалабасиз серияни давом эттирди. Жамоа «Машъал» майдонида бир марта дуранг қайд этиб қолган учрашувларнинг барчасида мезбонларга имкониятни бой берган. 

Энди «Машъал» 30 очко тўплаган ҳолда бешинчи ўринда, «Навбаҳор» 29 очкоси билан саккизинчи ўринда жойлашган.

Олий Лига, 20-тур
«Динамо» – «Қўқон-1912» – 0:0 
«Динамо»: 1. Михаил Наумов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (50. Фарҳод Тожиев-46), 14. Раду Рогак, 15. Шохрух Холматов, 17. Алексей Николаев, 19. Ориф Мамажонов, 20. Амир Сафаров (11. Абдумалик Абдуллаев – 73), 28. Аднан Ораховац, 90. Дониёр Исмоилов (26. Саиджамол Давлатжонов – 40).
«Қўқон-1912»: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (4. Баҳодир Акрамов -73), 14. Дониёр Ҳасанов (70. Қувондиқ Рўзиев - 67), 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов. 98. Хушнудбек Авилов, 99.Филип Райевац.