Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: «Ирма» «Ҳарви»дан ҳам хавфлироқ
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп соҳилни қўриқлаш хизмати ходимларига америкаликларни Техас ва Луизиана штатларига ёпирилган «Ҳарви» довулидан қутқарганликлари учун миннатдорчилик билдирди, бироқ «Ирма» янада хавфлироқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Ирма» довули жуда катта ҳажмга етди. Хавфсиз жойларда қолинг ҳамда агарда бунинг имкони бўлса, унинг йўлида турманг. Федерал ҳукумат тайёр ҳолатда турибди», - дея ёзди Трамп Twitter’да.
Унинг таъкидлашича, АҚШ соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари «Ҳарви»дан 15 мингдан ортиқ инсонни қутқаришган.
«Ирма» янада кучлироқ бўлиши мумкин. Биз ўзимизнинг соҳилни қўриқлаш хизматимизни яхши кўрамиз!» - дея таъкидлаб ўтди Америка етакчиси.
Аввалроқ АҚШ собиқ президентлари довуллардан жабрланганларга ёрдам жамғармасини ташкил этишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020