Ванна пардаси, спорт пойабзали, болалар ўйинчоқлари ва шу каби бошқа предметларни қўрқмасдан кир ювиш машинасига солиш мумкин. "Лайфхакер" шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. 

1. Юмшоқ ўйинчоқлар

Ҳар бир юмшоқ ўйинчоқни алоҳида ювиш қопчасига солиб, одатий меъёрнинг ярмига тенг порошок қўшиб, совуқ сувда ювинг (иссиқ сув ўйинчоқдаги елимни эритиб юбориши мумкин). Шундан сўнг ўйинчоқларни яна бир бор чайиб, қуритинг. 

Фото: OSORIOartist/Depositphotos.com

2. Полтаёқ насадкаси

Микрофибрадан ясалган насадкаларни ювишга қўрқманг: кир ювиш машинасида уларга ҳеч нима қилмайди. Ажралувчи насадкалар айнан уларни олиб ювиш осон бўлиши учун ҳам ажралувчи қилиб ишланган. 

3. Ушлагичлар

Қўлқоплар ва ушлагичларни оддий режимда ошхона сочиқлари билан бирга ювинг. Дарвоқе, қўлқоп-ушлагичлар фақатгина ошхонада асқотмайди: улар ёрдамида иссиқ лампани бураш ёки тиконли буталарни кесиш ҳам мумкин.

4. Бейсболка

Зарурат туғилганда бейсболкага доғ кетказувчи воситадан сепиб, 5 дақиқага қолдиринг. Шундан кейин кир ювиш машинасининг совуқ сувда ювувчи қисқа циклига созланг. Ювиб бўлгач, бейсболка шаклини тўғирлаб, қуритишга қўйинг. 

5. Кроссовкалар

Кроссовкаларнинг боғичларини олиб, уларни ювиш қопчасига солинг, шунда улар аралашиб кетмайди. Энди кроссовканинг таглигини олиб, уни машинага солиш мумкин. Машинада кир айланиши жараёнида ёқимсиз товушлар чиқмаслиги учун улар билан бирга бир неча сочиқ солиш тавсия этилади. Одатий меъёрдаги кир ювиш кукунидан қўшинг, ёқимсиз ҳиддан халос бўлиш учун эса - бироз уксус қўшиш мумкин. Совуқ сувда ювувчи эҳтиёткор режимни танланг.