Жаҳон | 08:14 / 11.09.2017
4823
1 дақиқада ўқилади

БМТ Мексикага ёрдам таклиф қилди

Фото: AP

БМТ Мексикада рўй берган жуда кучли зилзила оқибатларини бартараф этишда бу давлат ҳукуматига ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.

«БМТ бош котиби Антониу Гутерреш зилзила сабаб Оахака, Чьяпас ва Табаско вилоятларида инсонлар қурбон бўлгани ва йирик вайронагарчиликлар юз берганидан чуқур қайғуда», - дейилади баёнотда.

Дюжаррикнинг қўшимча қилишича, БМТ Мексика ҳукумати илтимос билан чиқса, ёрдам беришга тайёрдир.

Аввалроқ Мексикада зилзила туфайли 61 киши ҳалок бўлгани, 1,1 мингдан ортиқ мактаб жиддий зарар кўргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид