Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Россиядан гўшт ва тухум импортига тақиқни бекор қилди
Саудия Арабистони озиқ-овқат ва дори-дармонлар бўйича бош бошқармаси РФдан гўшт импортига қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда бош бошқарма расмий сайтида эълон қилинди.
Унда таъкидланишича, мамлакатга Россия Федерациясидан мол, қўй, эчки ва парранда гўшти, гўшт маҳсулотлари ва тухум етказиб беришга рухсат берилади. "Қарор техник гуруҳ тавсиялари асосида қабул қилинди. Ушбу гуруҳ Россиянинг соҳадаги масъул идоралари томонидан оқсув ва парранда гриппига қарши кураш бўйича амалга ошираётган чоралари ҳамда йирик бошли чорва моллари, қўй, эчки, парранда гўштларини қайта ишлашни назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича чораларини диққат билан ўрганди", - дейилади матнда.
Россельхознадзор вакили Юлия Меланонинг ТАСС агентлигига билдиришича, бошқарма Саудия Арабистони бош бошқармасидан ушбу масала ва ўзларининг қарори юзасидан билдиришнома олган.
"Эндиликда, Россельхознадзор техник томонларини аниқлаб олиши ва етказиб бериш шартларини ўрганиши керак, шундан кейингина экспорт қилиш мумкин бўлади", - деган Мелано.
Саудия Арабистони инспекторлари 2017 йил 15-23 май кунлари назорат ишларини ўтказиш мақсадида Москва, Брянск, Калининград, Пенза вилоятлари ва Ставрополь ўлкасига боришган эди.
Мавзуга оид
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
10:05 / 03.07.2026
Россия Украина шаҳарларига янги ҳужумлар уюштирди
09:55 / 03.07.2026