Туркия С-400 зенит-ракета тизимларини харид қилиш учун Россияга қисман тўловни амалга оширди. Бу ҳақда Hurriyet нашрининг ёзишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қозоғистонга ташрифидан сўнг баёнот берган.
"Бизнинг дўстларимиз С-400 бўйича келишувни имзолашди. Менинг билишимча, гаров пули ҳам киритилган. Энди Россиянинг бизга кредит тақдим этиш жараёни бўлади. Мен ва Путин бу мавзуда қатъий фикрдамиз", - дея қайд этган Эрдўған.















