Жаҳон | 17:29 / 12.09.2017
28616
2 дақиқада ўқилади

Жан Клод Ван Даммнинг ўғли ҳибсга олинди

Фото: Shutterstock

Бельгиялик актёр Жан Клод Ван Даммнинг кенжа ўғли, 21 ёшли Николас Ван Варенберг бирйўла бир неча айбловлар бўйича ҳибсга олинди. Хусусан, у гиёҳванд моддаларни сақлаш, бировни ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва қуролли ҳужум содир этишда гумон қилинмоқда, дея хабар беради TMZ.

Манбага кўра, воқеа Аризона штатидаги Темпе шаҳрида рўй берган. Варенбергнинг қўшнилари полицияга қўнғироқ қилиб, унинг лифтни ўйнаб, ишдан чиқараётганини айтишган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ ҳимоячилари йигитнинг квартирасига олиб борувчи қон изларини аниқлашган. Варенбергнинг қўшниси эшикни очиб, унинг қўли қонаганини айтган.

Шундан сўнг полиция ходимлари ортларига қайтишга қарор қилишган. Кутилмаганда пастда ўша қўшни уларга етиб олиб, Варенбергнинг квартирасидан қочиб чиққани, Ван Даммнинг ўғли унга пичоқ ўқталиб таҳдид қилганини маълум қилган. Қўшнининг сўзларига кўра, унинг ҳуқуқ-тартибот ходимларига эшикни очгани йигитга ёқмаган. 

Варенбергнинг хонаси тинтув қилинганда полиция ходимлари у ердан худди ўша пичоқ ва марихуана топишган.

 

Мавзуга оид