Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Жаҳон фуқаролик индексида 116-ўринда
Фото: KUN.UZ
Швейцариянинг Henley & Partners компанияси ҳар йили Жаҳон фуқаролик индексини тақдим этади. Навбатдаги рейтингда Ўзбекистон 26,8 фоиз билан 116-ўринни эгаллади. Компания сайтида шу ҳақида маълум қилинди.
Рейтингни тузишда мамлакат иқтисодиёти, инсонийлик салоҳиятининг ривожланиш даражаси, жамоатчилик тартиби ва барқарорлик, қисқа муддатли визасиз сафарларни амалга ошириш ва хорижда визасиз яшаш имкони ва бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади.
Рейтингга кўра, Германия бу борада етакчиликни қўлга киритди - у 2017 йилда 82,7 фоиз йиғишга муваффақ бўлди.
Таъкидлаш жоизки, рейтингнинг юқори қисмини Европа мамлакатлари банд қилган. АҚШ 29-ўринда 68,8 фоиз кўрсаткич билан қайд этилган.
Қозоғистон 85-ўрин, Озарбойжон - 107-ўрин, Қирғизистон 110-ўринда, Тожикистон 121-ўринда қайд этилган.
Рўйхатни Жанубий Африка республикаси (ЖАР) ва Афғонистон якунлайди.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026