“Қора олтин” васвасаси
Нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари мамлакатнинг стратегик муҳим ресурслари ҳисобланади, уларни талон-тарож қилиш эса давлатнинг иқтисодий салоҳиятига таҳдид солади.
Бу каби маҳсулотларнинг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириб келишмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг KUN.UZ’га хабар беришича, бошқарма ходимлари томонидан ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Кармана туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро А.Аллаёров бошқарувида бўлган юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида 10 дона 200 литр сиғимли металл идишларга солинган салкам 1950 литр бензин ёқилғиси ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган сайёр судда мазкур ҳолат юзасидан юритилган маъмурий иш материали Кармана тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Суд қарорига асосан, далилий ашё сифатида олинган 1950 литр бензин ёқилғиси ҳамда 10 дона металл идишлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Фуқаро Аллаёровга нисбатан эса қонунчиликда белгиланган миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Худди шундай қонунбузарлик ҳолатини фуқаро Б.Ғайбуллаев ҳам содир этди. Унинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинасида бошқа товарлар остига 24 дона 200 литр сиғимли металл идишларда 5 тоннага яқин бензин маҳсулоти яширилган экан.
Фуқаролар Д.Ўроқов ва М.Нурмуродовлар бошқарувидаги автомашиналар ҳам тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ҳар иккала автомашина юкхонасида турли товарлар остида яширин тарзда 6100 литр бензин ноқонуний равишда олиб кетилаётган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган қонунбузарлик ҳолатларида салкам 13 минг литр бензин ёқилғисининг ноқонуний айланишига чек қўйилган.
Мавзуга оид
12:40 / 15.11.2024
Навоийда салкам 4 балли ер силкиниши содир бўлди
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
17:26 / 06.11.2024